Дональд Трамп интернетни тақиқлашни таклиф қилди

Жаҳон 09 Декабрь 2015 5767

АҚШ президентлигига республикачилардан номзод бўлган миллиардер Дональд Трамп ИШИД пропагандасини тақиқлашнинг ягона йўли борлигини айтди. Унинг сўзларини NBC News телеканали келтирмоқда.

“Биз интернет туфайли кўп одамларни йўқотмоқдамиз. Биз Билл Гейтс ҳамда нима бўлаётганини тушунадиган бошқа одамлар билан учрашишимиз лозим”, - таъкидлади Трамп. Унинг ишонтиришича, бундай учрашув ташкиллаштирилган тақдирда кўплаб масалалар қаторида интернетни ёпиб қўйиш ҳам муҳокама қилинади.

ИШИД янги аъзоларни асосан интернетдан топиши, ижтимоий тармоқлардан алоқа воситаси сифатида фойдаланиши яхши маълум. Шу боис сиёсатчи интернет орқали олиб борилаётган тарғибот юзасидан жиддий хавотирлар билдирган.

Кўпроқ янгиликлар