Эрдўғаннинг вакили: Туркия Босфордаги воқеа такрорланса, тегишли чораларни кўради

Жаҳон 09 Декабрь 2015 10933

Туркия ўз суверентитетини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг расмий вакили Иброҳим Калин Босфор бўғозида Россияга тегишли ҳарбий кема аскари елкасида мобил зенит ракетали комплекс (MANPADS) ушлаб турган ҳолати сурати пайдо бўлганига нисбатан шундай баёнот билан чиқиш қилган.

"Бу воқеа жуда жиддий қабул қилинмади. Лекин бундай ҳаракат такрорланиб, Туркия суверентитетига хавф солувчи ҳаракат дея баҳоланса, биз зарур чораларни кўришимизга тўғри келади", деган Калин.

У Туркия халқаро қонунчилик асосида шундай иш қилишга ҳақли эканини айтган.

"Яна бир бор такрорлайман, биз вазиятни чигаллаштирмоқчи эмасмиз. Лекин биз ўзимизга нисбатан ҳурматсизлик қилинишига жим қараб турмаймиз", деган у.

6 декабрь куни Туркиядаги бир қатор нашрларда суратга олинган «Цезар Куников» катта десант кемаси Босфор бўғозидан ўтаётганда унинг палубасида қўлида мобил зенит ракетали комплекс (MANPADS) ушлаб турган россиялик ҳарбийнинг сурати чоп этилганди.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу ушбу воқеани провокация дея баҳолаганди.

Шундан сўнг, Туркия ТИВ Россия элчисини чақиртириб, ушбу воқеа юзасидан норозилик билдирди.

Кўп ўтмасдан, Туркия Россия кемаларининг Босфордан ўтишини қийинлаштиргани ҳақида хабар берилди.

Ўз навбатида Россия ТИВ вакили Мария Захарова Россия ҳарбий кемалари Босфор орқали Монтрё конвенциясида қайд этилган тартибда ўтгшани ҳақида баёнот берган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар