АҚШ Давлат департаменти Эрон томонидан ноябрь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини бузган ҳолда баллистик ракетанинг синов тартибида учирилиши фактини ўрганмоқда. Бу ҳақда департамент вакили Жон Кирби брифинг чоғида маълумот берди.

Унинг сўзларига қараганда, бу маълумотлар тасдиқланган тақдирда АҚШ тегишли чораларни кўради. Айни пайтда ракета учирилиши тасдиқланмаган.
2015 йил октябрида Эрон мудофаа вазири генерал Ҳуссайн Деҳгон узоқ радиус таъсирига эга баллистик ракетаси муваффақият билан синовдан ўтказилганини маълум қилган эди.

Ўшанда АҚШ вакиллари бу БМТ ХК резолюциясига тўғри келмаслиги ҳақида баёнот берган эди. Бу ҳолат яна такрорланиши мумкин.