Европа бизнеси ассоциацияси: Hyundai ва Kia Россия автобозорининг 22,2 фоизини эгаллади

Технология 09 Декабрь 2015 1712

Ноябрь ойида Россияда сотилган янги автомобилларнинг 22,2 фоизи Жанубий Кореянинг Hyundai Motor и Kia Motors компаниялари ҳиссасига тўғри келди. Мазкур маълумотларни Европа бизнеси ассоциацияси Сеул шаҳрида тақдим этиб, ассоциация вакили қайд этилган кўрсаткични рекорд натижа деди.

Бозор улуши ортганига қарамасдан, ҳар икки компаниянинг ҳам Россияда сотган маҳсулотлари сони 2014 йилнинг шу даврига нисбатан камайган. Жумладан, Hyundai Motor савдоси 7 фоиз ёки 15,1 минг донага қадар пастлаган бўлса, Kia Motors`ники 32 фоиз - 14,1 мингтагача камайган.
Айни пайтда, мазкур кўрсаткичларни Россия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа компаниялар натижасига қараганда анча ижобий баҳолаш мумкин. 2015 йилда янги автомобиллар савдоси ҳажми 42,7 фоизга камайган бўлиб, ўтган 11 ой давомида жами бўлиб 131,6 минг дона автомобиль харидорини топган.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни Россияда энг оммабоп бўлган автомобиль моделлари рўйхати эълон қилинган эди. Унга кўра, Россия автомобиль бозорида кетма-кет беш ойдирки Hyundai Solaris 11 минг 462 дона сотилиб пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда Lada Granta (9000 та машина), учинчи ўриндса эса Kia Rio (8253 та автомобиль) билан бормоқда.

Сотилиши бўйича энг катта йўқотишни Mitsubishi (2002 машина, -74 фоиз) ва Chevrolet (3072 машина, -71 фоиз) компаниялари бошдан кечирган. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, GM Uzbekistan автомобилларининг 2015 йилдан бери Россия бозоридаги сотуви кўрсаткичи 47 фоизга тушиб кетган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34718 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73201 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10793 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137786 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 657 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2501 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1480 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1830 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар