Facebook якунланаётган йилнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуларини эслади

Жамият 09 Декабрь 2015 4598

Facebook ижтимоий тармоғи энг муҳокама қилинган мавзуларни танлаб, 2015 йилга якун ясади. Натижалар ижтимоий тармоқнинг матбуот баёнотида келтириб ўтилди.

Энг оммабоп мавзулар у ёки бу воқеа ёки савол ижтимоий тармоқдаги хабарларда қанчалик кўп марта эслангани асосида тузилди. Жаҳон миқёсида энг оммабоп ва муҳокама қилинган мавзу АҚШ президенти сайловлари мавзуси бўлди. 2-ўринни 13 ноябрда Парижда содир этилган терактлар мавзуси эгаллади. 3-ўринга Суриядаги фуқаролик уруши ва қочқинларнинг оммавий миграцияси муаммоси мавзуси қўйилди. Шунингдек, энг муҳокама қилинган мавзулар қаторига Непалдаги зилзила, ИШИДга қарши кураш, Балтимордаги намойишлар, Грециянинг қарзи кабилар бўлди.

Ижтимоий тармоқда энг оммабоп сиёсатчилар ўртасида 1-ўринни Барак Обама эгаллади, ундан кейин Дональд Трамп келмоқда. Энг оммабоп артист Эд Ширан бўлди, ундан кейинги ўринларни Тейлор Свифт ва Канье Уэст эгаллади. Энг муҳокама қилинган спортчи боксчи Флойд Мейвезер бўлди, 2-ўринни унинг ҳамкасби Мэнни Пакьяо эгаллади.

Энг оммабоп фильм “Юлдузлар жанглари”нинг янги қисми, энг оммабоп сериал “Тахтлар ўйини” сериали бўлди. Компьютер ўйинлари орасида энг оммабоп ўйин FIFA 15 ўйини бўлди.

Кўпроқ янгиликлар