Forbes йилнинг энг сердаромад мусиқачилари номини эълон қилди

Маданият 09 Декабрь 2015 3711

Америкалик қўшиқчи Кэти Перри Forbes журналининг энг кўп пул ишлаган мусиқачилар рейтингида биринчи ўринни қўлга киритди. 2015 йилда у 135 миллион доллар ишлаб топди. Нашрнинг қайд этишича, қўшиқчи бундай натижага кўплаб гастроль сафарлари, кўплаб реклама шартномалари шарофати билан эришди.

“Мусиқа ўзгарди. Қўшиқ ва албомлар тайёрлаш — касбимизнинг фақатгина бир қисми холос”, - деди Перри Forbes`га берган интервьюсида.

Иккинчи ўринни, журнал ҳисоб-китобларига кўра, британиянинг One Direction поп гуруҳи эгаллади. Мазкур гуруҳ бир йил давомида 130 миллион доллар даромад кўрди. Улардан кейин эса америкалик кантри ижрочиси Гарт Брукс 90 миллионлик даромади билан тилга олинди.

Ўнталикка Тейлор Свифт (80 миллион), The Eagles (73,5 миллион), Келвин Харрис (66 миллион), Жастин Тимберлейк (63,5 миллион), Diddy (60 миллион), Fleetwood Mac (59,5 миллион) ва Леди Гага (59 миллион) ҳам кирди.

Кўпроқ янгиликлар