Ироқ парламентининг хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси Россияга ИШИД позицияларига биргаликда авиазарбалар беришни ва Ироқда террорчиликка қарши бирга курашишни таклиф қилади. Бу ҳақда Sputnik агентлигига қўмита аъзоси Искандар Ватут маълум қилди.

“Яқинда йиғилиш бўлиб ўтади ва унда бош вазир Ҳайдар ал-Ободий иштирок этади. Унда биз Россияга ИШИД позицияларига биргаликда авиазарбалар бериш ва Ироқда террорчиликка қарши бирга курашишни таклиф қиламиз”, деб айтди Ватут.