Исроилда терактлар режалаштиришда гумон қилиниб ИШИДнинг 5 нафар жангариси қўлга олинди. Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz нашри мамлакат хавфсизлик хизматидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Махсус хизмат маълумотларига кўра, жангарилар ИШИДга вафодорликка қасамёд келтирган ва ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Таъкидланишича, улардан энг кичиги 18 ёшда.
Жангарилар қўлга олингандан кейин Назаретда яшашгани ва қурол-аслаҳа омборхонаси жойлашган ўрнини айтиб беришган.

Жангариларга ноқонуний ҳолда қурол-аслаҳа сақлаш ва тақиқланган террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этиш айби қўйилди.