“Челси” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью “Порту” билан бўлиб ўтадиган ўйин олдидан берилган саволларга ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жумладан, унга Европа Лигасига тушиб, ушбу мусобақада ғолиб чиқиб, кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этса, қандай бўлар экан, деган саволга Жозе шундай жавоб қайтарган: “Мен нимани назарда тутаётганингизни тушундим. Аммо бошқа йўли ҳам бор. Чемпионлар лигасида мана шу мавсумда ҳам зафар қучиш мумкин. Ушба иккита мусобақа даражаси ўртасида жуда катта фарқ бор. Шу боис жамоага нисбатан адолатсиз муносабатда бўлмаслик керак”.

Касильяс ҳақидаги навбатдаги саволга эса, олдин журналистлардан улар Испанияданми ёки йўқлигини сўраш лозим, деган жавоб қайтарган.

Жароҳатлар борасида ҳам ўз фикри билан ўртоқлашган.

Фалькао тайёр эмас. Унинг майдонга қайтишига икки ҳафтача вақт бор. Терри ва Рамиресда барчаси жойида.