Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин поп-қўшиқчилардан иборат "Моранбонг" гуруҳини Пекинга 1 ҳафталик гастролга жўнатди.

Бу орқали Пхеньяндагилар Пекинда ўтказиладиган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши вақтида катта давлатларнинг КХДРда инсон ҳуқуқларига муносабат яхшиланганини кўрсатишмоқчи.

Маълум қилинишича, БМТ ХК шимол корейслари етакчиси Ким Чен Инни суд қилишни исташади, лекин Хитой вето ҳуқуқи асосида бунга йўл қўймайди.

Ким Чен Ин 2012 йилда 21 қиздан иборат "Морангбонг" гуруҳини ташкил қилган. У бу гуруҳни янгиланган замоанвий Шимолий Кореянинг рамзи сифатида кўрсатади.

Бу гуруҳ аъзолари мамлакатдаги бошқа гуруҳлардагидан фарқли равишда мусиқа асбобларини ўзлари чалишади.

Бундан ташқари улар ҳарбий либосларда чиқиш қилишади ва поп-гуруҳдан кўра, ҳарбий оркестрни эслатади. Гуруҳ аъзоларини КХДРда "мусиқачи дипломатлар" деб ҳам аташади.