Колорадода яшовчи уйсиз Майкл Энгфорс лотереядан 500 минг доллар ютиб олди, деб хабар бермоқда New York Daily News. Нашрнинг маълум қилишича, америкаликда ушбу ютуқни ютиб олиш имконияти 875 мингтадан биттага тўғри келган эди.

Энгфорснинг олти йилдирки муқим яшайдиган бошпанаси йўқ. У алкоголизмдан қийналган ва бизнеси касодга учраган. Аммо ҳаётга позитив қарашни тўхтатмаган. У ушбу лотерея чиптасини 10 долларга сотиб олган эди.

61 ёшли Энгфорс пулнинг асосий қисмини қизини қидиришга сарфлашини маълум қилган.