Кувайтлик шайх футбол ўйини вақтида ҳакамни дўппослади

Спорт 09 Декабрь 2015 9114

«Ал-Жаҳра» ва «Хайтан» жамоалари ўртасида Кувайт кубоги учун ўтказилган ўйин шайхлардан бири бошлаб берган оммавий муштлашув туфайли тўхтаб қолди.

Бу жараён акс этган видеолавҳа интернетда тарқалган.

Унда кўриш мумкинки, аввалига шайхга захира ҳакамининг ҳаракатлари ёқмайди. Ҳамкасбининг ёнини олиш учун етиб келган бош ҳакам эса мушт ва тепкиларга дучор бўлади.

Шунингдек, бу вақтда икки жамоа вакиллари ўртасида ҳам тўқнашувлар юз берган.

Стадион қўриқчилари уларни ажратишган ва шайхни унинг ҳамроҳлари майдондан олиб чиқиб кетишган.

Кўпроқ янгиликлар