Россия ҳукумати ИШИД Туркия ҳудудидан тижорий ва жангарилар тайёрлаш мақсадида фойдаланиб келаётгани ҳақида аллақачон билади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълумотига таяниб, РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Биз ИШИД Туркия ҳудудидан тижорий мақсадларда, Сурияга қурол-яроғ ва террорчилар етказишда, экстремист ва жангариларнинг даволанишида, уларнинг дам олиб, Сурия ва Шимолий Кавказга ҳарбий операциялар ўтказиш учун қайтишларини анча олдиндан биламиз”, — деб таъкидлаган Лавров.