Лондонда суперканализация пайдо бўлади

Жаҳон 09 Декабрь 2015 7841

Лондонда Темза дарёси тагидан суперканализациянинг асосий элементи бўладиган туннель қурилмоқда. Бу ҳақда Gizmag нашри хабар бермоқда.

Янги оқова сувлари механизмларини барпо этиш зарурати 150 йил аввал қурилган канализация тизими эскириб қолгани ва Лондондаги катта миқдордаги канализация чиқиндиларини эплай ололмаётгани туфайли пайдо бўлди. Бу канализация тизими яратилганда Лондонда 2 млн га яқин одам яшаган, ҳозирда эса шаҳар аҳолиси 8 млн дан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Темза остидан туннель қурилиши 4,2 млрд фунт стерлингга баҳоланмоқда ва нажасликларни оқизиш учун мўлжалланган. Шу тариқа нажасликлар бошқа дарёга тушмайди, дарё эса оқова сувлар, мисол учун ёмғир сувлари ҳисобига тўлдирилади. Бу тошқинлар хавфини камайтиради ва тизимнинг ўтказиш қобилиятини оширади.

Туннель қурилиши тўхтовсиз, кун бўйи олиб борилади. Махсус бурғиловчи машиналар нафақат туннель очади, балки бетон конструкцияларни ҳам қўйиб кетади.

Туннель ҳар 790 метрда бир метрга ерга ботирилади, бу чиқиндиларнинг табиий йўл билан туннелнинг бир учидан бошқа учига оқишига имкон беради. Бундан ташқари, бу туннель бошқа туннеллар, мисол учун метро туннели билан кесишмаслиги керак.

Туннель диаметри 7 метрни, узунлиги 25 километрни ташкил қилиши режалаштирилмоқда. Туннель ер остидан 25 метрдан 65 метргача чуқурликдан ўтказилади. Туннель қурилиши 2023 йилга якунланиши

Кўпроқ янгиликлар