Россия бош вазири Дмитрий Медведев эркин сузишга қўйиб юборилган миллий валюта янги ҳолатга ўтаётганини таъкидлаб ўтди.
“У эркин сузишда, ва бу яхши”, - деди у мамлакатнинг етакчи ОАВига бераётган интервьюси доирасида.

Шу билан бирга, ҳукумат раҳбари рубль нефть даромадларига кучли боғланиб қолганини тан олди.
“Нефть нархи орқага қайтса, рубль ҳам бугунги аҳволида қолмайди”, - қўшимча қилди Медведев.