Эроннинг жануби-шарқий вилоятлари Сейстон ва Белужистонда террорчиларнинг полиция участкасига ва патруль машинасига қилган ҳужуми туфайли тўрт нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тасним агентлиги маълум қилмоқда.

"Сейстон ва Белужистон вилоятларидаги теракт туфайли тўрт киши, жумладан, полиция бўлими командири ҳалок бўлди”, - дейилади агентлик хабарида.

"9 декабрь тонгида Никшахр шаҳрига яқин Ахоран аҳоли яшаш пунктидаги полиция участкасига террорчилар ҳужум қилди. бир нафар полиция ходими яраланди”, - дейди агентлик. Ярадорлага ёрдам бериш учун юборилган ҳарбийлардан иборат патруль автомобили минали пистирмага дуч келади. Портлаш натижасида икки нафар полиция ходими яраланади ва бир неча киши жароҳатланади. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яна бир автомобиль жўнатилади. Улар ҳам террорчиларнинг ҳужумига учрайди.

Таснимнинг маълум қилишича, Сейстон ва Белужистон вилоятлари полицияси қўмондони генерал Хсайин Раҳимий “террорчиларни имкони борича тезроқ топишга” кўрсатма берган.