Оқ уй вакили Жош Эрнест АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг мусулмонларни АҚШга киритмаслик лозимлиги ҳақидаги фикри, уни сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилади, деб айтиб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Эрнестнинг айтишича, Трампнинг изоҳи ҳақоратомуз ва заҳарли бўлган.
Унинг таъкидлашича, агар сайловларда Республикачилар ўз партиясидан бирор-бир номзоднинг ғалаба қозонишини истаса, ҳозироқ Трампни партия сафидан ўчиришлари лозим бўлади.