Озарбайжонда нақд пулга спиртли ичимликлар сотиш тақиқланади

Жаҳон 09 Декабрь 2015 3260

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 2016 йил 1 январдан мамлакатда нақд пулга спиртли ичимликлар сотилиши тақиқланиши ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Ушбу қонунни бузганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам қўлланиши мумкин.

“50 манатгача (50 доллар атрофида) нақд пулга акцизланадиган маҳсулотларни, тамаки маҳсулотларидан ташқари, сотиш ва бундай маҳсулотларни сотиш мақсадида нақд пулга сотиб олишга 100 манат миқдорида жарима солинади”, деб айтилмоқда маъмурий қоидабузарликлар кодексига киритилган ўзгартиришларда.

Озарбайжонда спиртли ичимликлар акцизланадиган маҳсулотлар ҳисобланади.

Шунингдек, шу муносабат билан жиноят кодексига ҳам тузатишлар киритилди. “Катта миқдордаги (50 дан 1000 манатгача) нақд пулга акцизланадиган маҳсулотларни, тамаки маҳсулотларидан ташқари, сотиш ҳамда уларни сотиш мақсадида нақд пулга сотиб олишга 1000-2000 манат миқдорида жарима солинади ёки бир йилгача ахлоқ-тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади”, дейилмоқда тузатишларда.

Таъкидланишича, янги тузатишлар 2016 йил 1 январдан кучга киради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар