АҚШ Ироққа Ар-Рамадий устидан назоратни қайтариб олишда ёрдам беришга тайёр, деб айтди АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер.

“Биз Ар-Рамади устидан назоратни қайтариб олиш бўйича муайян силжишларни кўрмоқдамиз. АҚШ Ироққа бу йўналишда қўшимча ёрдам тақдим қилишга тайёр”, деб айтди Картер сенатда.

Картернинг айтишича, гап хусусан “жанговор вертолётлар ҳамда ҳарбий маслаҳатчиларни юбориш ҳақида” кетмоқда.

Картер исталган бундай ёрдам “Ироқ ҳукумати сўрови” билан кўрсатилишини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Ироқ хавфсизлик кучлари 8 декабрда ИШИД жангарилари қўлида бўлган Ар-Рамадийнинг катта қисми устидан назоратни қўлга олгани маълум қилинганди.

Ироқ армияси асосан шиалардан ташкил топган халқ аскарлари ҳамда сунний қабилалар гуруҳлари билан Анбар вилоятида жангариларга қарши кенг кўламли операция олиб бормоқда. Жангларнинг асосий ўчоқларидан бири вилоятнинг маъмурий маркази бўлган Ар-Рамадий шаҳри бўлиб қолмоқда.