Россия президенти Владимир Путин ИШИДга янги юқори аниқликдаги қуроллар билан зарба берилиши натижаларини ўрганиб чиқишга буйруқ берди ва террорчиларга қарши курашда уларни ядровий жанговор каллаклар билан жиҳозлашга эҳтиёж пайдо бўлмаслигига умид билдирди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Албатта, ҳаммасини ва жанг майдонида нималар содир бўлаётгани, қуроллар қандай ишлаётганини таҳлил қилиб чиқиш лозим. “Калибр”лар ҳам, “А-101” ракеталари ҳам умуман олганда ўзини яхши кўрсатган, бу янги, замонавий ва юқори аниқликдаги қуроллардир, биз буни энди тушунмоқдамиз. Юқори аниқликдаги қуроллар оддий жанговор каллаклар билан бир қаторда ядровий каллаклар билан ҳам жиҳозланиши мумкин. Албатта, террорчиларга қарши курашда бунга эҳтиёж йўқ, умид қиламанки, эҳтиёж бўлмайди ҳам”, деб айтди Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашуви давомида.