Россия президенти Владимир Путин 2018 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида ўтказилган мажлис вақтида Россия Спорт ишлари вазири ҳамда Россия Футбол иттифоқи президенти ҳисобланадиган Виталий Муткога инглиз тилини ўрганиш учун қўлланма совға қилди.

Ушбу мажлис 8 декабрь куни Мутко 57 ёшга тўлган кунда бўлиб ўтди ва бу учрашув "Россия 24" телеканали орқали тўғридан тўғри трансляция қилинди.

Бундан олдинроқ, Россия терма жамоаси сардори, "Спартак" жамоаси аъзоси Роман Широков вазирни инглиз тилида табриклаганди.