Россия президенти Владимир Путин Сурияда уриб туширилган Су-24 ҳарбий самолётининг кўрсаткичларни ёзиб олувчи “қора қутиси” самолётнинг ҳаракатланиш траекторияси, унга зарба берилиши пайтида у қаерда бўлгани, унга қаерда “хиёнаткорона зарба” берилганини аниқлашга ёрдам беради, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди. Путин бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда айтиб ўтди.     

“Тушунишимча, кўрсаткичларни ёзиб олувчи қути бизга Су-24нинг ҳавога кўтарилишидан қулашигача бўлган бутун ҳаракатланиш таректориясини: тезлик, баландлик, ҳаракат пайтидаги барча бурилишларни аниқ тушунишга имкон беради”, деб айтди Путин.

Аввалроқ Путин Су-24 “қора қутисини” расшифровка қилишда унда иштирок этишни исталганларни таклиф қилиш кераклигини айтганди.