Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, футбол жамоалари ўртасида кечаётган рақобат спортча кураш характерига эга бўлмай, пуллар воситасида кимўзарга олиб борилаётган пойгага ўхшаб бормоқда.

"Афсуски, футбол жамоалари ўртасидаги кураш кўпроқ ҳамёнлар курашига ўхшаб бормоқда. Мен олдин ҳам сизлар билан учрашганимда шундай дегандим ёки шунга ўхшаш гапни айтгандим. Бу ахир спорт эмас, бу қандайдир курашга айланган. Россиядаги клублар маҳаллий ҳокимиятлар маблағига таяниб қолган. Дунёда эса футбол жамоаларининг ўзи реклама, трансляция, атрибуткалар сотуви ва бошқа йўллар орқали маблағ топади.

Мен Россия спорт вазиридан профессионал футбол жамоаларининг молиявий фаолиятини тартибга солувчи аниқ таклиф беришини сўрайман", дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтиради "Р-Спорт" нашри.