Қирғизистон ҳукумати автомобиль рақамларининг янги намунасини тасдиқлади

Жаҳон 09 Декабрь 2015 4429

7 декабрь куни Қирғизистон бош вазири Темир Сариев “Рақам белгиларини қайд этишнинг янги намуналарини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарорини имзолади.

Ҳужжатга биноан, Қирғизистон Республикаси ҳукумати қошидаги Давлат қайд этиш хизмати  рақам белгиларини тайёрлаш бўйича масъул ташкилот ҳисобланади. Давлат рақамларининг алмаштирилишига эса сохта рақам белгиларининг учраши сабаб бўлган.

Рақам белгисига тушириладиган махсус шрифтдан фойдаланилгани янги турдаги рақамларнинг ўзига хос жиҳати ҳисобланади. Шрифт халқаро стандартлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилмоқда. Янгича белгиларда ҳарф ва рақамларни нотўғри талқин қилиш, уларни алмаштириб қўйиш имконияти камаяди. Шу боис мазкур шрифт “сохталаштиришни мураккаблаштирувчи” номини олди.

Рақам белгилари билан биргаликда, “Хавфсиз шаҳар”лойиҳасига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур тизим автомобиллардаги давлат рақамида фойдаланилган янгича шрифтда ҳарф ва рақамлар тузилишида мураккабликлар мавжуд эмаслиги сабабли уларни осонроқ қайд этади.

Давлат қайд этиш хизмати жисмоний ва юридик шахсларга янги рақам белгиларини 2016 йилнинг 1 апрелидан тақдим этишни бошлайди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар