Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти 11 ой натижаларига кўра 373,1 млрд қирғиз сўмини ташкил қилди

Иқтисодиёт 09 Декабрь 2015 2049

2015 йилнинг 11 ойи натижаларига кўра Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти 373,1 млрд қирғиз сўмини ташкил қилди. Бундай маълумотларни Қирғизистон миллий статистика қўмитаси келтирмоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2015 йилда ЯИМ 2014 йилга нисбатан 3,6 фоизга ўсган. Қумтор конида фаолият юритувчи корхоналар даромади ҳисобга олинмаганда ЯИМ 345,5 сўмни ташкил қилган.

Бундан 154,4 млрд сўм (ўсиш 0,7 фоиз), Қумтор кони инобатга олинмаганда 86,6 млрд сўм ишлаб чиқариш маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади.

“2015 йил январь-нобярда ишлаб чиқариш суръатлари ўсишининг секинлашиши асосан қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарилиши пасайиши (54,7 фоиз) ҳисобига бўлган. Шу билан бир қаторда йил бошидан металл рудалар қазиб олишда (5,3 марта) ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (1,9 марта) ўсиш сақланиб қолмоқда. Тўқимачилик (13,3 фоиз), кийим-кечак (24,8 фоиз), электр қурилмалар (8,8) ва бошқа нометалл маъданли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда (10,4), электр энергия, уни узатиш ва тақсимлашда (6,2) ортда қолиш сақланиб қолмоқда”, деб айтилмоқда статистик маълумотларда.

Кўпроқ янгиликлар