Rolls-Royce эгаларига 46 минг долларлик барменлик тўплами таклиф этилмоқда

Технология 09 Декабрь 2015 1655

Rolls-Royce серҳашам автомобилларини ишлаб чиқарувчи британ компанияси коктейлларни аралаштириш учун дизайнерлик тўпламини намойиш қилди. Luxurylaunches нашрининг хабар беришича, бу тўплам ҳам классик, ҳам замонавий ичимликларни тайёрлашда қўл келади.

Саватча кўринишидаги ушбу барменлик тўплами америка ёнғоғи ва табиий тери билан ишланган. Шу материаллардан Rolls-Royce автомобилларини безашда ишлатилади. Тўплам компания дизайнерлари ва Лондондаги Dorchester меҳмонхоналари экспертлари иштирокида яратилди. Саватчалар чекланган миқдорда ишлаб чиқарилди ва 46 минг долларлик нархда таклиф қилинмоқда. Тўпламга стаканлар, патнис, фильтрлар ва бошқа зарурий анжомлар киритилган.

Bentley маркаси ҳам ўзининг Bentley Bentayga деб номланган биринчи кроссовери ишлаб чиқарилишига пикниклар учун дизайнерлик тўпламлари яратди. Бу тўпламлар юкхонадаги махсус бўлинмага жойлаштирилиб, тортиб чиқарилиши мумкин. Улардан бирида бренд тасвири ўйиб туширилган шампан виноси учун бокаллар бор. Тўпламда, шунингдек, пикниклар учун кашемир матосидан ишланган гиламча ҳам мавжуд.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар