Роналдиньо: Месси мендан кучлироқ эканини "Барселона"далигимдаёқ билардим

Спорт 09 Декабрь 2015 3506

"Барселона" жамоасининг бразилиялик собиқ футболчиси Роналдиньо жамоадан кетишига сабаб бўлган асосий омиллардан бирини айтди.

"Кетиш ҳақида қарор қилиш қийин бўлмаган. Чунки кетиш вақти келганди. Мен бу борада ўша вақтда жамоа мураббийи бўлган Франк Райкард билан гаплашдим, у менга "Милан" жамоаси ҳақида илиқ фикрларни айтди. Менда бошқа вариантлар ҳам бўлганди, лекин мен мураббийимнинг маслаҳатига кўра, "Милан"ни танладим.

Мен Мессига ёмон муомилада бўлмаганман. Бу ҳақда турли гаплар юради. Лекин бундай гапларда ҳақиқат йўқ. Мен ҳамиша унга ёрдам беришга ҳаракат қилардим.

Мен унга Роналдо мен билан қандай муомила қилган бўлса, шундай муомила қилганман.

Мен Роналдонинг меҳрибонлигини сезардим ва Месси ҳам мендан шуни кўришини истардим.

Месси ҳамиша камтар эди, лекин ўшандаёқ у етакчи футболчига айланиб бўлганди. Биз бир кўчада яшардик, менинг Месси ва унинг оиласи оиласи билан муносабатларим аъло даражада эди.

Ҳатто ўша пайтларда ҳам у мендан кучли эканини билардим", дея тан олади Роналдиньо.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар