«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 6-тури доирасида «Мальмё»га қарши ўтказилган ўйинда (8:0) тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

Бу орқали, 30 ёшли футболчи 1965 йилдан бери еврокубокларда покерга эришган "Реал"нинг биринчи ўйинчисига айланди. Ўшанда Ференц Пушкаш «Фейеноорд» дарвозасига шунча гол урганди.

«Мальмё»га қарши ўйинда мадридликларнинг яна бир ҳужумчиси Карим Бензема хет-трикка эришган. Унга голли узатмалардан бирини Роналду узатган.