Россия мудофаа вазирлиги Сурия ҳудудида янги авиабаза қурилиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Қувайтнинг кўпчиликка таниш бўлмаган бир газетасида бундай агентлик тарқатилди, уни Reuters агентлиги ушлаб олди, нима эмиш, Шайрат туманида Россия авиабазаси қурилармиш.

Россия авиагуруҳи жойлашган Ҳумаймим авиабазасидан Суриянинг исталган нуқтасига 30-40 дақиқалик парвоз билан етиб олиш қийин эмаслигини тушуниш учун катта ҳарбий эксперт бўлиш шарт эмас”, - деди идора вакили Игорь Конашенков.
Зобит янги авиабазага ҳеч қандай эҳтиёж йўқлигини таъкидлаб ўтди.