Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ИШИД жангариларининг Суриянинг Раққа шаҳридаги иккита йирик пункти Ўрта Ер денгизидаги “Ростов-на-Дону” сув ости кемасидан йўлланган зарбалар билан йўқ қилинди, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Оқибатда авиация ҳам, сув ости флоти ҳам муваффақиятли зарбаларни амалга оширди, барча нишонлар йўқ қилинди. “Калибр” қанотли ракетаси навбатдаги галда узоқ масофаларга йўллашда ўз самарадорлигини кўрсатди”, деб айтди Сергей Шойгу Владимир Путин билан учрашувда.

“Биз тўлиқ ишонч билан ўқ-дори омборлари ва миналар тайёрланадиган заводларга ва албатта, нефть инфратузилмасига катта шикаст етказилди, деб айта оламиз”, деб айтди Шойгу.