Таниқли фотограф Эрнест Куртвелиев имконияти чекланган қиз ва аёлларнинг гўзаллигини ўзига хос лойиҳада намоён эта олди.

Мазкур фотосессия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорликда ташкил этган лойиҳа доирасида ўтказилди.

Аёллар портретлари кўргазмаси декабрь ойи аввалида Тошкент шаҳрида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тақдим этилди.

«Газета.uz» Меҳнат вазирлиги ижозатини олган ҳолда мазкур кўргазмада тақдим этилган фотопортретларни эълон қилди.