Soufan Group: ИШИД таркибида Ўзбекистондан чиққан 500 жангари бор

Жаҳон 09 Декабрь 2015 24704

АҚШнинг хавфсизлик соҳасида консультациялар бериш билан шуғулланадиган Soufan Group компанияси экспертлари Foreign Fighters (Хорижлик жангарилар. Сурия ва Ироққа чет элдан жангарилар келиши оқимининг янгиланган ҳисоб-китоблари) номли янги ҳисоботда таъкидланишича, охирги ярим йил ичида ИШИД таркибига қўшилган чет элликлар сони 2 баробарга ўсган.

Таъкидланишича, айни кунларда Сурия ва Ироқда ИШИД байроқлари остида 86 мамлакатдан ташриф буюрган 27 мингдан 31 минггача чет элликлар курашмоқда. 2014 йил июнида бу кўрсаткич 12 минг кишига тенг эди. Компания таҳлилчилари бу ҳисоб-китобларда БМТ, ҳукуматлар ва академик доиралар келтирган маълумотларга асосланмоқда.

Террорчи гуруҳ таркибида Ғарбий Европа вакилларининг сони 2 баробарга ошган бўлса, Россия ва Марказий Осиё жамоаси 3 марта кўпайган. Жадвалда берилган норасмий маълумотга кўра, ўзбекистонликлар сони 500 кишини ташкил этади. Бу борада энг кичик кўрсаткич Янги Зеландия (6 киши), Қатар (10 киши), Португалия (12 киши) ва БААда (15 киши) бўлса, энг кўп жангарилар Сурия ва Ироққа Тунис (7 минг киши), Иордания (2.5 минг киши), Саудия Арабистони (2.5 минг киши), Россия (2.4 минг киши, асосан Чеченистон ва Доғистон вакиллари), Туркия (2-2.2 минг киши), Марокаш (1.5 минг киши) ва Мисрдан (минг киши) келган.

ИШИД таркибида Ғарбий Европа вакилларининг умумий сони 5 минг кишидан ошади. Уларнинг 4 минг нафари Франция, Буюк Британия, Германия ва Бельгия фуқароларидир. Шу билан бирга, Ғарбий Европа намояндаларининг аксарият қисми у ердаги ёпиқ мусулмон жамоаларидан келиб чиққани таъкидланмоқда.
МДҲ давлатлари вакилларининг умумий сони 4.7 минг кишини ташкил қилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар