Уэльс ишлари вазири Стивен Крэббнинг баёнотига кўра, Буюк Британиянинг “муросасиз секуляризми” ёш мусулмонларни ИШИД оғушига тортмоқда. Унинг сўзларини The Guardian нашри келтирмоқда.

Айтилишича, Крэббнинг ўзи христиан консерватори бўлиб, мамлакатда бир жинсли никоҳларнинг рухсат этилишига қарши овоз бергани билан машҳурдир. Унинг фикрича, айни пайтда дин ижтимоий ҳаётнинг четида қолиб кетмоқда, секуляр дунёвий жамият эса экстремистларга қўл келмоқда.

Крэбб ислом дини маҳаллий ОАВда фақат теракт ва қотилликлар контекстида тилга олинишини, бу эса ёш мусулмонларнинг норозилигини ошириб, уларни ИШИДга қўшилишга ундаётганини таъкидлади. Сиёсатчи Британия миллатини динни ижтимоий ҳаётнинг “нормал қисми”га айлантиришга ҳаракат қилишга чақирди.