"Суонси" Гари Монкни истеъфога чиқарди

Спорт 09 Декабрь 2015 1056

АПЛда иштирок этувчи Уэльснинг "Суонси" жамоаси бош мураббийи ишдан бўшатилди.

"Гарри Монк "Суонси" бош мураббийлигидан озод этилди", дейилада жамоа расмий сайтида.

Клуб раҳбарияти жамоа кўрсатган натижалардан қониқмади ва Монкка жавоб беришга қарор қилган.

У "оққушлар" била 22 ой давомида ҳамкорлик қилди. Унинг раҳбарлигида жамоа 77та ўйин ўтказиб, 28тасида ғалаба қозонишга эришган. 17та ўйинда дуранг, 32тасида мағлубият қайд этилган.

Ўтган мавсумни жамоа саккизинчи поғонада якунлаганди.

Жорий мавсумда эса "Суонси" жамоаси ҳозирга қадар ўтказилган 15та турдан сўнг 14 очко тўплаб, турнир жадвалида 15-поғонада жойлашган.

Монкнинг ўрнига бундан олдин ҳам "Суонси"да ишлаган, кейин "Ливерпуль"да фаолиятини давом эттирган Брендан Рожерс таклиф этилиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар