Time журнали “Йил одами”ни танлади

Жаҳон 09 Декабрь 2015 7425

Американинг Time журнали томонидан Германия канцлери Ангела Меркель анъанавий “Йил одами” номинацияси ғолиби деб тан олинди.

“Йил одами” номинацияси ғолиби ортда қолаётган йилда дунёда содир бўлган яхши ёки ёмон маънодаги ҳодисаларга кўпроқ таъсир кўрсатган шахсларга тақдим этилади. Time журналининг “Йил одами” номинацияси ғолиби NBC телеканалида эфирга узатиладиган тонгги Today шоусида эълон қилинди.

Меркелдан ташқари, йил одами бўлиш учун Россия президенти Владимир Путин, Эрон етакчиси Ҳасан Руҳоний, ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий, АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп, шунингдек, афроамерикаликлар ҳуқуқлари учун курашувчи Black Lives Matter ташкилоти фаоллари кураш олиб боришди.

Германия канцлери мазкур номзодлар ичида йил давомида дунёдаги етакчи сиёсий ва иқтисодий ҳодисалар марказида бўлгани туфайли ғалаба қозонди.

Time журналининг Йил одами” номинацияси 1927 йилдан буён декабрь ойида нашр бош муҳаррири томонилан танланади. 1950 йилгача ушбу номинацияга муайян шахслар танланган бўлса, ундан кейин мавҳум шахслар ҳам лойиқ деб топила бошланди. Масалан, 2014 йилда журнал Эбола вирусига чалинган кишиларга ғамхўрлик қилганларни “Йил одами” деб топган эди. Тарихда илк маротаба Атлантика устидан ёлғиз парвоз қилиб ўтган америкалик учувчи Чарльз Линдберг энг биринчи “Йил одами” номинациясига муносиб деб топилган эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71338 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37159 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21507 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81174 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61894 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 565 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 436 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 513 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 222 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 497 Маданият
Кўпроқ янгиликлар