Тожикистон парламенти Эмомали Раҳмонни миллат пешвоси деб эълон қилди

Жаҳон 09 Декабрь 2015 5058

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси (Мажлиси намояндагон) 9 декабрь куни ўтган мажлисда “Тинчлик ва барқарорлик асосчиси – миллат пешвоси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар бермоқда.

“Эмомали Раҳмон тарғиботга муҳтож эмас: у мамлакат миллий манфаатларининг, халқининг ҳимоячиси эканлиги, Худо томонидан етакчилик ва раҳбарлик истеъдодига сазовор этилгани аллақачонлар маълум”, - деди намояндалар мажлиси спикери Шукуржон Зуҳуров.

“Ҳар қандай миллат ўзининг кўзга кўринган фарзандларининг ҳурматини улар ҳаётлигида жойига қўйиши лозим”, - қўшимча қилди у.

У АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Индонезия ва Қозоғистонда шунга ўхшаш таклифлар борлигини, айримларида эса тегишли қонунлар қабул қилинганини эслатиб ўтди.

Янги қонунга мувофиқ, эндиликда Эмомали Раҳмон Миллат пешвоси (тожикча Пешвои миллат) фахрий унвонига эга бўлади. У президентлик мансабини тарк этганидан сўнг ҳам шу унвонни сақлаб қолиши ҳамда давлатнинг муҳим тадбирларида иштирок этиши қонунда кўзда тутилган.

Шунингдек, қонунда Миллат пешвоси архиви, кутубхонаси ва музейи ташкил этилиши назарда тутилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар