Туркия мамлакат ҳудудида ишлаётган россиялик журналистлар учун янги қоидалар жорий қилди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

Туркиянинг Москвадаги элчихонаси вакиллари берган маълумотга қараганда, эндиликда россиялик журналистлар ушбу мамлакат ҳудудида фаолият юритишни истаса, элчихонага бир қатор ҳужжатлар, жумладан,

ОАВ раҳбариятидан ташрифдан кўзланган мақсад, ташриф вақти ва жойи, кимлардан интервью олиниши ҳақида маълумотлар акс этган турк ва инглиз тилларидаги хат тақдим этилиши лозим бўлади.
“Бу кўпчилик давлатларда амалда бўлган оддий жараёндир”, - тушунтирди элчихона вакили.