Харьков шаҳридаги "Дафи" савдо маркази ҳудудида жойлашган Roshen дўконида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда "112 Украина" нашри хабар қилган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмагани айтилган, портлаш тўлқини туфайли эшик ва деразалар ойналари тўкилиб тушган.

Воқеа жойига махсус хизматлар гуруҳлари, терговчилар, шифокорлар ва прокуратура вакиллари етиб келишган. Ҳудуд атрофи ўраб олинган.