Япония ҳукумати Гинован шаҳридаги Футэмма Америка ҳарбий базаси ўрнида Диснейлендга ўхшаш аттракционлар паркини очиш ташаббуси билан чиқмоқда.

“Буйруқ шаҳар маъмуриятидан келиб тушди”, деди Токиода ўтган матбуот-анжуманда Вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга.

Бугунда мавжуд режага мувофиқ, АҚШ ҳарбий базаси 2019 йилнинг февраль ойига бориб ёпилиши лозим. Бунинг учун базани бошқа жойга кўчириш талаб этилади.

Ёсихиде Суга шаҳар мэри Ацуси Сакимойон билан учрашувда ҳукумат ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди ва мэрни Oriental Land Co. Ltd. компанияси раҳбари билан таништирди. Компания Disney Company лицензиясига эга бўлиб, Токиодаги Диснейленд, ҳамда Tokyo Disney Sea парклари бошқаруви учун жавоб беради.

Sputnik.ru хабарига кўра, маҳаллий аҳоли Америка базасининг кўчирилишига норозилик билдирмоқда. Сабаби, шундай бўлган тақдирда, 157 гектарга яқин денгиз йўлига тупроқ тўкишга тўғри келади. Бу эса маржон рифларига тузатиб бўлмас зиён етиши мумкин.