Абдулла Қурбонов: кўр ҳассасини бир марта йўқотади

Маданият 10 Декабрь 2015 8457

Хонанда Абдулла Қурбонов “Даракчи” газетасига берган интервьюсида ижодга қайтиб келиши сабаблари ва кейинги йил режалари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, у илгари қилган хатоларини англаб етгани ва бошқа бундай ишга қўл урмаслигини таъкидлаб ўтди.

“Янги куч ва ғайрат билан ижодимни бошлаб олдим, - деди у. – Менга шундай имконият бергани учун эса “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан ҳам миннатдорман”.
Қурбонов арзимас сабаб инсон ҳаётини остин-устун қилиб юбориши мумкинлигини, буни ўз мисолида кўрганини эътироф этди.

“Кўр ҳассасини бир марта йўқотади, дейишади, - қўшимча қилди у. – Мен ҳам бундай хатоликка бошқа йўл қўймайман”.

Шундан сўнг хонанда янги йилдаги режалари билан ўртоқлашди:
“Март ойида ҳаётимдаги шу икки аёлнинг (яъни онаси ва турмуш ўртоғи) иродаси ва менга бўлган ишончига атаб “Ғийбатларга ишонманг, биз ёнингиздамиз, аёллар” номли яккахон концерт дастурини тақдим этишни ният қилганман. Шунингдек, “Дўст”, “Жоним бўлсин фидо” номли қўшиқларни ҳам тез кунларда мухлислар эътиборига ҳавола этишни режалаштирганмиз”.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар