Афғонистон разведка хизматининг етакчи намоёндаларидан бири, миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Раҳматулла Набиля истеъфога чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор у ва мамлакат президенти Ашраф Ғани ўртасида юзага келган тушунмовчилик билан боғлиқ.

Қайд этилишича, унинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабар Қандаҳордаги аэропортга толибонлар ҳужум қилиши билан бир вақтда содир бўлди.

Бундан олдинроқ, Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида “Толибон” экстремистик ҳаракати жангариларининг аэропортга уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етган0и, яна 37 киши яралангани ҳақида хабар берилганди.