АҚШ Давлат департаменти: АҚШ янги иқлимга мослашиш учун ночор давлатларга ажратиладиган ёрдамни икки баробарга кўпайтиради

Жаҳон 10 Декабрь 2015 1000

АҚШ маъмурияти 2020 йилгача ривожланаётган давлатларга иқлим ўзгаришларига мослашиш учун ажратиладиган грантлар миқдорини икки баробарга кўпайтиради. 2014 йил ҳолатига кўра бу маблағлар миқдори йилига 400 млн долларни ташкил қилган. Бу ҳақда 9 декабрда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

“Икки томонлама ва кўп томонлама каналлар бўйича келиб тушадиган бу маблағлар иқлим ўзгаришларидан азият чекаётган давлатларга инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш тизими ва сув таъминоти соҳаларида унинг асоратларини камайтиришга имкон беради”, деб таъкидланди Давлат департаментида. Таъкидланишича, умумий ҳисобда 2020 йилгача бу мақсадлар учун ривожланган давлатлар ажратадиган жами маблағ 100 млрд долларни ташкил қилади.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Парижда БМТнинг иқлим ўзгаришлари масалалари бўйича бутунжаҳон анжуманида АҚШ ҳам сайёрамиздаги иқлим ўзгариши учун жавобгарликни ҳис қилиши айтилганди. “Мен энг ривожланган иқтисодиётларга эга давлатлардан бирини тақдим қиламан. Биз ҳам юз бераётган иқлим ўзгаришларига жавобгарликка эга эканлигимизни тан оламиз”,

деб айтганди анжуманда Обама. Обаманинг таъкидлашича, 2015 йил метеокузатувлар олиб борилиши тарихидаги энг иссиқ йил бўлди. “Шунинг учун ҳам бизнинг умумий вазифамиз сайёрамиз келажагини асраб қолишдан иборат”, деб таъкидлаб ўтганди Обама.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70630 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36899 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21315 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80573 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61739 Жамият
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 131 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 814 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 513 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 340 Жаҳон
1000 долларгача бўлган давлат харидлари энди тўғридан-тўғри шартнома орқали амалга оширилади
23:06 / 23.08.2017 4782 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар