АҚШнинг ҳарбий-ҳаво кучлари базасида машғулот ўтказаётган икки нафар афғонистонлик изсиз ғойиб бўлди. Бу ҳақда Валдост шаҳри (Жоржия штати)да яқин жойлашган Муди базаси вакиллари хабар қилмоқда.

Берилган баёнотда маълум қилинишича, Афғонистондан авиация машғулотларини ўташ учун АҚШга келган икки эркак машғуотларга ўз вақтида келмаган. Айни дамда уларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари изламоқда.

Улар АҚШга жорий йилнинг февраль ойида келишган эди. Эркаклар афғон қуролли кучлари таркибида хизмат қиладими ёки фуқаро мутахассисларими, аниқлик киритилмаган.
Валдост полицияси шефи Брайан Чидресснинг маълум қилишича, уларнинг жамият учун ҳеч қандай хавфи йўқ.