АҚШ сенатори: АҚШда ИШИДга қарши кураш бўйича аниқ ва самарали стратегия бўлмаган ва мавжуд ҳам эмас

Жаҳон 10 Декабрь 2015 4094

АҚШда Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши кураш бўйича аниқ ва самарали стратегия бўлмаган ва мавжуд ҳам эмас, деб ишонч билан айтди АҚШ конгрессининг сенат ҳуқуқий қўмитаси раиси, Айова штатидан республикачи Чак Грассли.  

Грассли ФҚБ директори Жеймс Коми иштирокидаги йиғилишдаги ўз кириш нутқини “ИШИД ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишига умид қилиш – бу стратегия эмас” деб бошлади.

“Америка халқи нафақат террорчилик борасида, балки бизнинг президентимизнинг мамлакатни бирлаштириш,  хорижий ҳамкорлар етакчиси бўла олиш, ИШИДни яксон қилиш бўйича ишонч уйғотувчи стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишга қодир эмаслиги ва тайёр эмаслиги борасида ҳам хавотирда. Ва энди биз шу сусткашлик учун ҳақ тўламоқдамиз”, деб айтди Грассли.

“Бизнинг президент ИШИД ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади, деб умид қилмоқда. Бироқ умид қилиш – бу стратегия эмас. Умид – бу режа эмас, ҳаракат эмас”, деб қўшимча қилди Грассли.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар