Футболчи собиқ рафиқаси Юлия Барановскаядан 7 487 935 рубль миқдорида қарздор бўлиб қолди. Ушбу сумма тийин-тийинигача суд ижрочилари сайтида кўрсатиб ўтилган. Аммо ўйинчининг бунда айби йўқ, деб эътироф этилмоқда. Узоқ давом этган судлашувлардан сўнг, Аршавин бир неча ой мунтазам равишда пул жўнатиб турди. Кўп миллионлик қарздорлик эса, ўйинчига ўзи ўйнаётган Краснодарнинг “Кубань” жамоаси икки ойдан бери маош тўламаётганидан келиб чиққан. Чунки жамоанинг ўзи бошидан молиявий қийинчиликни ўтказмоқда. Улар Аршавин билан янги йилда ҳисоб-китоб қилишни режалаштирган.
- Бизда Аршавинга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ, - деди футболчи собиқ рафиқасининг адвокати Андрей Тиндик. – Жамоа Аршавин ҳисоб-рақамига пул ўтказиши билан унинг эллик фоизи қарздорликка кетади.
Агар “Кубань” клуби йил охирига қадар Аршавин билан ҳисоблашмаса унда Юлия Барановскаянинг адвокати айнан улар билан ҳисоблашади.