Бензема Франция терма жамоасидан четлатилди

Спорт 10 Декабрь 2015 3711

"Реал" жамоаси ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Euro-2016 турнирида иштирок эта олмаслиги аёнлашди. У "Вальбуэна иши" доирасида терма жамоадан четлатилди. Бу ҳақда шу масала юзасидан ўтказилган матбуот анжумани вақтида Франция Футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре маълум қилган.

"Ҳозирча вазият ўзгармаган. Бензема терма жамоа сафига чақирилиши мумкин эмас", деган президент.

Ле Гренинг қайд этишича, бу қарор ҳақида терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам ҳам огоҳлантирилди.

"У мендан хафа", дея қўшимча қилади Ле Гре.

У ҳужумчи "Вальбуэна иши" бўйича охирги қарор қабул қилинмагунига қадар терма жамоадан четда қолиши ҳақида айтиб ўтган.

Шу тариқа, Бензема Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати ва турнир арафасидаги йиғинларга чақирилмайди. Терма жамоа 25 март куни Голландия термасига қарши, 29 март куни эса Россия термасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Унинг Euro-2016 турнирини ўтказиб юбориши эҳтимоли катта.

Эслатиб ўтамиз, Бенземани Франция терма жамоасидан четлатиш кераклиги ҳақида мамлакат бош вазири ҳам айтиб ўтганди.

Бензема ўзининг терма жамоадаги шериги Матьё Вальбуэнанинг шахсий видеороликларни жиноятчи гуруҳларларга - пул унириш учун бериб юборишда гумон қилинмоқда.

Кўпроқ янгиликлар