Бизнесмен Москва иқтисодий форумида оташин нутқ сўзлаб, амалдорни ер билан битта қилди

Жаҳон 10 Декабрь 2015 16359

Россиялик бизнесмен, Management Development Group бошқарувчи шериги, ҳукуматга танқидий муносабати билан машҳур Дмитрий Потапенко Москвада ўтаётган иқтисодий форум чоғида мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатни кескин танқид остига олди. 8 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилиш видеолавҳалари интернетга жойлаштирилиши билан оммалашиб кетди.

Дастлаб Потапенко Россия иқтисодиётига ташқи хатар йўқлигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, ҳукумат ўз манфаатлари йўлида аҳолида қамал остидаги қалъа тасаввурини ҳосил қилишга уринмоқда, ваҳоланки у узоқ йиллар Хитой, Швейцария, Бельгия, Болгария ва Чехияда ишлаб, Россия бизнесига қарши сиёсатни кўрмаган.
“Агар ТВнинг биринчи тугмасини ўчириб, у ердаги асосий тўрт янгиликни олиб ташласа – бизга хохоллар (яъни украинлар) халақит бермоқда, яна кимдир халақит бермоқда – янгилик ҳам қолмайди”, - таъкидлади Потапенко.

Шундан сўнг у бизнесга энг катта зиён келтираётган асосий қарор ва қонунларни санаб ўтди ҳамда тижоратчилар ҳисобидан яшашга ўрганиб қолган амалдорларни танқид қилди. Юк машиналари ҳайдовчиларининг норозилик намойишларига сабаб бўлган “Ротенберг солиғи”нинг нақадар аҳмоқона эканлигини айтиб ўтишни ҳам унутмади.
“Транспорт солиғи бор, ёқилғи солиғи бор, энди узоқ йўл юрувчи юк машиналари учун ҳам солиқ, - қайд қилди у. – Битта қўйнинг пўстини уч марта шилишга ҳаракат қилмоқдасизлар”.

Бундан ташқари, бизнесмен тинимсиз текширувлар ва компанияларнинг даромадига чангал солиш ҳолатларини эслаб ўтди. Қонун бўйича, янги корхоналар уч йил давомида текширилмаслиги керак, лекин, шунга қарамай, текширувлар тўхтамайди.
Потапенко охирги бир йил ичида Россия бозоридан турли йўналишдаги 56та йирик тармоқлар чиқиб кетганини, кўплаб заводлар ва хусусий компаниялар ёпилиб кетганини айтди. Барча каналлардан тадбиркорларни ҳибс этиш ман қилинганига қарамай, қамалганлар орасида тадбиркорлар сони 3.5 минг нафардан 6 минг нафарга етди.
Шунингдек, тадбиркор Россияни Хитойга тенг ҳамкор кўришнинг хато эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Жаҳоннинг 13-иқтисодиётини 1-си билан тенглаштириш керак эмас, - деди у. – Бу учинчи синф боласи билан дўстлашгандай гап. Муомала ҳам шунга яраша бўлади. Шу боис Хитой биз учун ўта оғир ҳамкор. Ҳамкор эканлиги ҳам сўроқ остида”.
Потапенконинг чиқиши “Единая Россия” депутати Владимир Гутеневнинг жаҳлини чиқариб юборди. У оппонентига эътироз билдиришга уриниб кўрди. Баҳс даҳанаки жангга кўчди. Ахийри Потапенко амалдорнинг гапини бўлиб, тўпланганларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56303 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5586 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113232 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11041 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21226 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 2705 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 703 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 753 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2435 Жамият
Кўпроқ янгиликлар