"Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема бугун Франция терма жамоасидан расман озод этилади. Бу ҳақида L'Équipe нашри хабар тарқатди.

Франция футбол федерацияси раҳбари Ноэль Ле Грэт мазкур вазият юзасидан матбуот-анжумани ўтказади ва уни Матьё Вальбуэна ва Карим Бензема ўртасидаги машмашага ойдинлик киритишга бағишлайди.

Бензема терма жамоадан вақтинчаликка четлатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бенземани Франция терма жамоасидан четлатиш кераклиги ҳақида мамлакат бош вазири ҳам айтиб ўтганди.

Бензема ўзининг терма жамоадаги шериги Матьё Вальбуэнанинг шахсий видеороликларни жиноятчи гуруҳларларга - пул унириш учун бериб юборишда гумон қилинмоқда.