9 декабрь куни Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи доирасида яна 4та гуруҳда 6-тур ўйинлари ўтказилди. Бу гуруҳдан ўрин олган "Олимпиакос" ҳамда "Арсенал” клублари ўртасида ҳаёт-мамот учрашуви ўтказилди.

6 турга келиб, "Арсенал"да 6, "Олимпиакос"да 9 очко мавжуд эди. "Арсенал" гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаши учун рақибни камида 2та тўп фарқи билан мағлуб этиши талаб қилинарди. Ўйинда 0:3 ҳисоби қайд этилди ва лондонликлар плей-оффда ўйнайдиган бўлди. Оливье Жиру жамоасининг уч голига ҳам муаллифлик қилган ҳолда учрашув қаҳрамонига айланди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида "Бавария" сафарда Хорватиянинг "Динамо" жамоасини енгди ва 15 очко тўплаган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

"Олимпиакос" эса Европа Лигасига йўл олади.

Европа Чемпионлар лигаси, 6-тур
"F" гуруҳи
Олимпиакос – Арсенал 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 29 Жиру, 0:2 – 49 Жиру, 0:3 – 67, пенальти Жиру.
Олимпиакос – Роберто, Сиовас, да Кошта, Масуаку, Элабделлауи, Фортунис, Миливоевич, Себа (Эрнани, 77), Касами (Домингес, 72), Пардо (Финнбогасон, 86), Идейе.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Озил, Рэмзи, Уолкотт (Гиббс, 72), Фламини, Кэмпбелл (Окслейд-Чемберлен, 90), Жиру (Чемберс, 90).
Огоҳлантиришлар: Фортунис (9), Рэмзи (18), Жиру (63), Элабделлауи (66).

Динамо Загреб – Бавария - 0:2
Голлар: Роберт Левандовски (61, 64)
Динамо Загреб – Эдуарду, Сигали, Пиварич, Пинту, Таравель, Антолич, Рог, Судани, Чорич, Фернандес, Гонсалу Сантуш.
Бавария – Ульрайх, Лам, Бенатия, Рафинья, Роде, Мартинес, Рибери, Киммих, Грин, Хаби Алонсо, Левандовски.