10 000 мА/соат қувватга эга бўлган Oukitel смартфони дастлабки буюртма учун пайдо бўлди.

Смартфонга SoC MediaTek MT6735 процессори, 2 ГБ тезкор ҳамда 16 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Экран ҳажми 5,5 дюйм.

У икки SIM-карта билан ишлай олади. Бундан ташқари Oukitel 8 Мп.ли асосий ҳамда 2 Мп.ли олд камера билан жиҳозланган. Смартфон Android Lollipop 5.1 операцион тизимида ишлайди.

Қурилма 240 доллар нархда сотилмоқда. Бироқ K10000 кодини териш орқали уни 200 долларга сотиб олиш мумкин. Дастлабки буюртмалар 2 январь куни эгаларига топширилиши режалаштирилган.